Тадбиркорлик: Нега ҳамма жим?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь куни ПҚ-300-сонли қароридаги тадбиркорлик соҳасида жавобгарликни янада либераллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб жорий этилиши керак бўлган қуйидаги топшириқлари ҳали ҳануз бажарилмаяпти:

➖биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши;

➖тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилиши.

Шу топшириқлардан келиб чиқиб, 2023 йил ноябрга қадар Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, аллақачон парламентга ҳавола этилиши керак эди.

Бироқ, мана қарийб 10 ойдирки, ҳамма жим.