Пойтахт прокурорига кўра, 2025 йилда пойтахтда ички ишлар органларининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган 954 та (маҳкама – 537, туманлар – 417) ноқонуний қарорлари бекор қилиниб, улар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Бундай ҳолатлар одил судловга ишончни емирaди, жабрланувчини икки марта жабрланувчига айлантиради (аввал жиноятдан, кейин тизимдан) ҳамда эртага янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.