“Умримиз суд мажлислари бошланишини кутиш билан ўтиб кетмоқда” деган гапда жон бор.
Суд мажлисларининг кечикиши ҳар доим ҳам фақат интизомсизлик эмас. Кўп ҳолларда судьялар юкламасининг ҳаддан зиёд юқорилиги оқибати.
Реал ҳолат шуки, амалиётда бир судья бир кунда бир неча жиноят ёки иқтисодий ишларини, ўнлаб фуқаролик ёки маъмурий ишларни кўриб чиқади.
Ҳар бир иш вақт талаб қилади. Бир иш кечикса, бошқалари ҳам “занжир” бўлиб кечикади.
Хорижий амалиёт нима дейди? Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон каби давлатларда муаммо “кечикмаслик” билан эмас, юкламани тўғри тақсимлаш билан ҳал қилинган.
Биздаги каби ишлар электрон тарзда тақсимланади, лекин судьяга ортиқча иш юкланмайди, мажлислар вақт бўйича қатъий режалаштирилади. Яъни уларда савол: “нега кечикяпсан?” эмас, “нега юклама тўғри тақсимланмаган?”
Бизга кўра, судда кечикиш икки омилнинг натижаси. Ташкилий интизом муаммоси, юклама мувозанатининг бузилиши.




