Жорий йилнинг 17 апрель куни Бўстонлиқдаги сўлим "ОЛМОС" масканида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан анъанавий "Йил адвокати" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида мустаҳкам турган, одил судлов ва адвокатура институти ривожига беқиёс ҳисса қўшган мутахассисларнинг машаққатли меҳнатини муносиб эътироф этиш.

Адвокатлар палатаси раиси таъкидлаганидек, ушбу тадбир шунчаки мукофотлаш эмас, балки, касбий маҳорат ва интеллектуал рақобатни кучайтириш, жамиятда ҳимоячи мақоми ва нуфузини юксалтириш, умидли ёш ҳуқуқшуносларни ушбу шарафли соҳага жалб қилиш учун муҳим қадамдир.

Кучли адвокатура — адолатли жамият пойдевори! Барча ғолиб ҳамкасбларни юксак эътироф билан табриклаймиз.

Ҳурмат билан,

Ушбу танлов комиссияси ва Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзоси — камина.