Олий суд раиси биринчи ўринбосари А.Усмонов томонидан билдирилган фикр оддий муносабат эмас, балки суд амалиётига берилган жуда жиддий сигналдир.

Ҳақиқатан ҳам, китоб сотувчи Хайрулла Асадовнинг 20 минг сўмлик харид учун чек бермагани сабаб 2 млн 60 минг сўм жаримага тортилиши ва яна устига юзта китоби мусодара қилиниши фақат қонунни қўллашда эмас, балки адолатни ҳис қилишда ҳам.

Қонун нормаси бор шубҳасиз. Лекин ҳар бир ҳуқуқий нормани механик тарзда қўллаш адолат эмас.

Олий суд раҳбариятидан чиққан бу танқид тизим учун имконият. Бу судьялар учун огоҳлантириш: “Қонунни қўллаётганда, инсон тақдирини ҳам унутманг.” Чунки суд қарорининг энг муҳим мезони фақат қонуний эмас, балки инсоф ва адолат мезонига ҳам жавоб бериши шарт.