Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида айтилган рақам жиддий ўйлантириши керак: ўтган йили ички ишлар органлари ваколатига оид масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг катта қисми эса ходимларнинг қўпол муомаласи ва тергов сифати билан боғлиқ экани қайд этилган.

Адвокат амалиётида бир нарса аниқ: одамлар бекорга шикоят қилмайди. Инсон мурожаат қилаётган бўлса, демак у ўзини эшиттиришга эҳтиёж сезган.

Амалиёт шуни кўрсатадики, тергов соҳасида кадрлар етишмовчилиги ва ортиқча иш юкламаси ҳам сифатга таъсир қилмай қолмайди.