Жиноят кодексининг 136-моддаси кўпчилик ўйлагандан ҳам кенгроқ ва жиддий нормани ўз ичига олади. Одатда бу модда фақат “қиз ўғирлаш” ёки “эрга беришга мажбурлаш” билан боғланади, деб қаралади. Аммо аслида унинг қамрови анча кенг.

Энг муҳим жиҳат шуки, бу модда фақат никоҳга киришга мажбур қилишни эмас,

никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилишни ҳам жиноят деб баҳолайди.

Демак, қонун нима дейди? 136-моддага кўра, жиноят ҳисобланади:

- аёлни эрга тегишга мажбур қилиш;

- унинг розилигисиз никоҳ учун ўғрилаш;

- аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш;

-ва энг муҳими, уни никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш.

Кўпчилик билмайдиган, лекин амалда жуда кўп учрайдиган ҳолат шуки, айрим ҳолларда аёл ажрашмоқчи бўлади, зўравонликдан қочмоқчи бўлади, ёки шунчаки бу никоҳни давом эттиришни истамайди.

Лекин, оила босими, қўрқитиш, таҳдид, мажбурий “қайтариб олиб келиш” ҳолатлари орқали уни никоҳда қолишга мажбур қилишади.

Мана шу ҳолат оддий “оилавий масала” эмас. Бу тўғридан-тўғри жиноий қилмиш!

Нега бу жиноят? Чунки никоҳ эркин иродага асосланади, инсоннинг шахсий ҳаётига тегишли, Конституциявий ҳуқуқлар билан ҳимояланган.

Шунинг учун, агар шахс никоҳда қолишни истамаса, уни мажбурлаб ушлаб туриш унинг ҳуқуқларини поймол қилишдир.