Жиноят иши қандай юритилиши, қандай тергов қилиниши ва судда қандай кўриб чиқилиши - буларнинг барчаси аниқ бир қонун, яъни Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланган. (ЖПК 1-модда)
Энг муҳими, бу тартиб ҳамма учун бир хил ва мажбурий: судлар учун ҳам, прокурорлар учун ҳам, терговчилар учун ҳам, адвокатлар учун ҳам, ҳатто фуқаролар учун ҳам.
Яъни, ким бўлишидан қатъи назар, жиноят ишида ҳаракат қилишда “ўзича йўл” йўқ, фақат қонунда белгиланган тартиб бор.
Оддий қилиб айтганда, жиноят ишида ўйин қоидалари битта ва унга ҳамма риоя қилиши керак.




