Бу иш осон бўлмади.Тўрт жилдлик жиноят иши, тўртта эпизод, бир нечта оғир айблов…
Ҳимоям остидаги А.Ш. собиқ прокуратура ходими. Унга фирибгарлик, мансаб сохтакорлигида иштирок этиш, фирибгарликка суиқасд ва пора беришга далолат қилиш билан боғлиқ айбловлар қўйилиб, қамоққа олинган эди.
2023 йил 20 июнь куни жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди судьяси Комил Назаров ҳукмни эълон қилди. Учта эпизод бўйича айбловлар олиб ташланди. А.Ш. ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга жарима жазоси тайинланди. У суд залидан қамоқдан озод қилинди.
Албатта, бу натижани эътироф этамиз. Бир инсон оиласи бағрига қайтди.
Лекин биз тўлиқ оқлов сўраган эдик. Бунга асосларимиз ҳам бор эди. Ҳимоя фикрича, ишдаги бизнес олди-берди ҳолатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган. Унинг тезкор ходим сифатидаги хизмат вазифалари билан боғлиқ ҳолатлар ҳам баҳснинг муҳим қисми эди.
Озодликка чиққани катта натижа. Тўлиқ оқланиши учун эса ҳимояни давом эттирамиз.
