2026 йил 12 июнь куни ҳимоямиз остидаги блогер Р.Х.га нисбатан юритилган жиноят иши унинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли тугатилди.
Мазкур иш 2025 йил 19 июнда туҳмат ва ҳақорат қилишга оид айбловлар — Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «г» банди ҳамда 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган эди.
Тергов давомида ўтказилган суд-лингвистик экспертизада блогер тарқатган матнда муайян шахсни обрўсизлантириш, таҳқирлаш ёки ҳақоратлаш аниқланмаган.
Шу боис Олмалиқ шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатди.
